Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда кўчма «Packhouse»лар бўлиши очиқ далада маҳсулот саралашга чек қўяди – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
2019-2021 йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саралаш ва қадоқлашга мўлжалланган марказлар - «Packhouse»лар қурилиши мобиль лойиҳа кўринишида амалга оширилади. Яъни, махсус шароитга эга автобус кўринишдаги транспорт маҳсулотни дала ва боғнинг ўзида саралаб, сўнгра аграр-логистик марказларда жойлашган совуқхоналарга олиб кетиши режалаштирилган. Бу ҳақида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ўтказилган боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш мавзусидаги пресс-брифингда маълумот бериб ўтилди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Саидкарим Маҳмудовнинг айтишича, айни пайтда Ўзбекистонда жами 31та аграр-логистик марказ мавжуд бўлиб, уларнинг умумий қуввати 3 миллион 315 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш имконини беради.
2019-2021 йиллар давомида яна 8та йирик аграр-логистик марказ қурилиши режалаштирилган. Уларда саралаш ва қадоқлаш функциялари ҳам бўлишига катта эътибор қаратилади.
«Бу йўл билан маҳсулотни очиқ далада саралаш каби ностандарт ҳолатлар камайтирилиб, жаҳон талабига мос шароитда саралаш, қадоқлаш ишларини ташкил қилишга эришишимиз мумкин», дейди Саидкарим Маҳмудов ўз нутқида.
Бундан ташқари, журналистлар билан суҳбат давомида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги раҳбари Насриддин Нажимов экспорт қилувчи тадбиркорга қишлоқ хўжалиги маҳсулоти сифатини аниқлаб берадиган халқаро даражада аккредитациядан ўтган лабораториялар Ўзбекистонда йўқлиги, шунинг учун ҳам тадбиркорлар дунё бозорида ўз маҳсулотининг жаҳон талабларига мос келишини далил билан кўрсатишга қийналаётганлари хусусида гапириб ўтди.
«Демак, биринчи қиладиган ишимиз маҳсулотни халқаро стандартларга жавоб берадиган қилиб етиштириш бўлса, иккинчидан, уларнинг дунё талабига мослигини тасдиқловчи лабораториялар қуришимиз керак», дейди Насриддин Нажимов.
Мавзуга оид
22:09 / 03.06.2024
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «зарарли помидор» юзасидан Қозоғистонга сўров юборди
14:07 / 25.07.2023
“Гуруч етишмовчилиги ва нарх ошиши ҳақидаги хабарлар ёлғон, бизда захира етарли” — ҚХВ
20:29 / 12.11.2021
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги сабзи нархи 4-5 баравар арзонлашганини айтди. Аммо нархлар ўтган йиллардагидан 2-3 баробар юқори
15:56 / 19.06.2021