Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Спарк» олиб беришни ваъда қилиб, 6400 долларга «ухлатган» шахс ушланди
2019 йил 18 июль куни Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ички ишлар органларини фаолиятини мувофиқлаштирувчи бошқармасидан ҳужжатлар тўплами тушган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Уларга кўра, шу йил 6 январь куни Олмазор туманида яшовчи 27 ёшли Д.Б. туман ҳудудида жойлашган “Истеъмолда бўлган автотранспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлари” бозорида таниши, Сергели туманида яшовчи 33 ёшли К.М. исмли аёлга “Спарк” русумли автомашинаси олиб беришни ваъда қилиб, 6 400 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланганлиги кўрсатилган. Д.Б. ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025