Жаҳон | 14:10 / 21.07.2019
3368
1 дақиқада ўқилади
Ҳонгконг полицияси йирик миқдордаги портловчи моддаларни мусодара қилди
Ҳонгконг полицияси оммавий намойишлар арафасида йирик миқдордаги портловчи моддаларни мусодара қилди, деб хабар берди CNN телеканали.
Хабарда айтилишича, Цуен Вань саноат районида қўлбола бомба тайёрлаши тахмин қилинган фабрикага рейд уюштирилган. Полициячилар рейд давомида икки кило портловчи модда, ўнта бензинли бомба, емирувчи суюқликлар ва қуроллар топишган. Полиция 27 ёшли эркакни қўлга олган.
Ушбу портловчи моддалар навбатдаги оммавий намойишлар арафасида топилган.
Кейинги вақтда шаҳар аҳолиси Хитойга экстрадиция қилиш тўғрисидаги қонунга қарши норозилик намойишлари ўтказмоқда.
Мавзуга оид
00:28 / 06.09.2024
Ҳонгконгда «Яги» супертайфуни туфайли 100 дан ортиқ рейс бекор қилинди
18:31 / 30.07.2024
Ўзбекистонлик ўқувчи илк бор Халқаро иқтисодиёт олимпиадасида совриндор бўлди
17:05 / 30.07.2024
Қиличбоз Париждаги олтин учун рекорд бонусга эга бўлди
14:47 / 11.06.2024