Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда Қирғизистон билан чегарадаги можарода 16 киши жабрлангани маълум қилинди
Тожикистон ва Қирғизистон чегарасидаги можаро сабабли 16 тожик жабрланди, милициянинг бир ходими оғир яраланди. Бу ҳақда можаро чиққан Ворух қишлоғи жойлашган Исфара тумани раҳбариятида маълум қилинди.
Аввалроқ Қирғизистон чегара хизмати Тожикистон чегарасидаги отишмада 5 киши жабрланганини маълум қилган. Душанбеда бир киши ҳалок бўлгани маълум қилинган.
“Ворух қишлоғи ва Қирғизистоннинг Аксай қишлоғи ўртасидаги чегарада 16 тожик тошлар зарбасидан турли оғирликдаги жароҳатлар олди”, деб айтилган хабарда. Маълум қилинишича, милиция ходими шошилинч операция қилиниб, ҳозирда шифохонанинг жонлантириш бўлимида қолмоқда.
Кейинроқ Сўғд вилояти ички ишлар бошқармасида можаро вақтида бир киши ҳалок бўлгани, 5 киши ўқотар, 10 киши тошлар зарбасидан жароҳат олгани маълум қилинган.
“Қишлоқ мактаби ўқитувчиси Жалолиддин Қораев кўзидан ўқотар жароҳат олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган”, деб хабар қилган Тожикистон томони.
Бишкекда таъкидланишича, можарога Ворух қишлоғи аҳолиси томонидан қишлоққа кираверишда флагшток ўрнатилгани сабаб бўлган. Қирғизистоннинг Аксай қишлоғи аҳолиси бунга қарши чиққан. Шундан кейин даҳанаки жанг чиққан ва томонлардан бири қурол ишлатган. Ўз навбатида Душанбеда можаро Ворух қишлоғи ҳудудида “Аксай” ёзувли тош ўрнатилгани сабабли бошлангани айтилган.
Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида маҳаллий аҳоли ёки икки давлат чегарачилари ўртасида вақти-вақти билан можаро чиқиб туради. Бунинг асосий сабаби чегаранинг делимитация қилинмаган ҳудудлари ҳисобланиб, бу ҳудудларда давлатлар ўртасида чегара қаердан ўтганини билишнинг имкони йўқ.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025