Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади
2019 йил 22 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш мақсадида кўриб чиқилган бир қатор қонун лойиҳалари сиёсий партияларнинг парламент қуйи палатасидаги фракциялари ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи йиғилишларида ҳам дастлабки тарзда қизғин муҳокама қилинган эди.
Депутатлар «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилишди. Таъкидланганидек, мазкур лойиҳада валютани тартибга солиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда иқтисодий чораларнинг устуворлигини, валюта операцияларига давлат органларининг ноқонуний аралашувига йўл қўйилмаслиги, валюта курсини аниқлашда фақатгина бозор механизмлари қўлланишини назарда тутувчи қоидалар белгиланмоқда.
Шунингдек, амалдаги қонундаги баъзи нормалар ўзининг долзарблигини йўқотгани сабабли тубдан қайта кўриб чиқилмоқда.
Депутатларнинг фикрича, хорижий валютани эркин сотиб олиш ва сотиш имконияти ва миллий валюта айирбошлаш курсини бозор механизмларидан фойдаланган ҳолда белгиланиши мамлакатда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг ички ва ташқи бозордаги рақобатдошлиги ва рентабеллигини ошириш билан бир қаторда, мамлакатда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кўпайтириш, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан янги технологиялар ва билимларни жалб қилиш, экспорт имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.
Мавзуга оид
13:53 / 07.05.2025
БАА дунёда биринчи бўлиб қонунларни ёзишда сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи
22:31 / 28.04.2025
BRICS янги валюта яратишни режалаштирмаяпти
21:06 / 19.04.2025
Рублнинг мустаҳкамланиши Кремлнинг зарарига ишлаши мумкин. Қандай қилиб?
17:14 / 19.04.2025