Жаҳон | 19:47 / 23.07.2019
4914
1 дақиқада ўқилади
Хитой компанияси Daimler автоконцернининг 5 фоиз улушини сотиб олди
Хитойнинг Beijing Automotive Group (BAIC) автомобилсозлик гуруҳи Германиянинг Daimler AG концернининг 5 фоиз улушини сотиб олди.
BAIC Daimler акцияларининг 2,48 фоизини ҳамда немис компанияси акционерлик капиталининг 2,52 фоизига эгалик қилиш ҳуқуқини сотиб олди.
Daimler 2013 йилдан буён BAIC Motor компаниясининг инвестори ҳисобланади ва ушбу компания директорлар кенгашида иштирок этади.
BAIC ва Daimler 2005 йилдан буён Хитойда бир нечта корхона ташкил этган. Beijing Benz Automotive Company (BBAC) компанияси Хитойда юқори тоифадаги автомобиллар ишлаб чиқариш соҳасида етакчи ҳисобланади.
Daimler компаниясининг 5 фоизлик улуши 2,5 млрд еврога баҳоланди.
Мавзуга оид
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023
Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди
11:25 / 21.04.2023