Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энди вилоят ва туман ҳокимлари, тўрт раҳбар ҳафтасига уч кун фақат тадбиркорлик билан шуғулланади — Президент
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ўз раислигида 23 июль куни ўтказилган кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилган.
Қайд этиш жоизки, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда муҳим омилдир. Ушбу соҳа вакилларини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш мақсадида охирги икки ярим йилда президентнинг элликдан ортиқ фармон ва қарорлари қабул қилинган.
«Мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш энг муҳим масала. Аҳоли бандлиги ва фаровонлигини оширишда хусусий бизнес ва тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг муаммоларини тизимли ҳал этиш зарур. Энди вилоят ва туман ҳокимлари, тўрттала раҳбар ҳафтанинг душанба, сешанба, чоршанба кунлари фақат тадбиркорлик масалалари билан шуғулланади. Тадбиркорларнинг ер-суви, бошқа муаммоларини ҳал қилади. Катта-катта саноат корхоналарини қуриш учун вақт кетади. Одамларга эса ўзгаришлар бугун керак», — деди давлат раҳбари.
Мавзуга оид
13:03 / 20.05.2025
Тадбиркорларга модулли меҳмонхоналар қуриш учун субсидия ажратилади
16:17 / 03.05.2025
Тошкентда рухсатсиз ўрнатилган реклама, баннер ва пешлавҳалар олиб ташланмоқда
16:23 / 30.04.2025
Турагентлик фаолияти учун лицензия талаби бекор қилинади
14:26 / 29.04.2025