Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда аҳоли жон бошига табиий газ истеъмоли бошқа давлатларникидан 3 баробарга ортиқ — «Ўзтрансгаз»
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида журналистлар учун «Ўзтрансгаз» АЖ мутасаддилари томонидан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистонда аҳоли жон бошига табиий газ истеъмоли бошқа давлатларникидан 3 баробарга ортиқлиги ҳақида айтилди.
«Ўзбекистонда аҳоли жон бошига табиий газ истеъмоли ривожланган давлатлар ва қўшни мамлакатларга қараганда 3 баравар кўпроқ. Таққослаш учун, хориж давлатларида бир киши учун 90 куб метр газ тўғри келса, Ўзбекистонда бу кўрсаткич 400 куб метрдан ошяпти», дейди «Ўзтрансгаз» АЖ бошқарма бошлиғи Эркабой Алиев.
У 2018 йилда Ўзбекистонда аҳоли қанча газ истеъмол қилгани ҳақида гапирган.
«2018 йилда 3 млн 200 мингтадан ортиқ хонадонда (14 млн аҳоли) 10 миллиард куб метрдан ортиқ газ истеъмол қилди. Битта хонадон йил давомида 5000 куб метр газ ишлатади.
Беларусда бу 1700-1900 куб метрни ташкил этади. Бизда кейинчалик эҳтиёжни қондириш учун аҳоли табиий газни тежаб ишлатиши лозим», - дея Алиевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
20:30 / 17.05.2025
Эрдўған Қора денгизда 30 миллиард долларлик газ кони топилганини эълон қилди
11:51 / 28.03.2025
Газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов қилинганда 2 ой эски тарифлар амал қилади
20:39 / 26.03.2025
Президент табиий газ ва электрни иқтисод қилиш бўйича қўшимча топшириқлар берди
19:06 / 03.03.2025