Ўзбекистон | 16:23 / 26.07.2019
6577
2 дақиқада ўқилади

Йил бошидан бери истеъмолчиларнинг 7 миллиард сўмга яқин зарари қайта ҳисоб-китоб қилиб берилган

Фото: 123RF

2019 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясига ва унинг ҳудудий бўлинмаларига фуқаролар томонидан 6014 та мурожаат кўриб чиқилган. Бу ҳақида Kun.uz мухбирига федерация матбуот хизмати хабар бермоқда. Ушбу мурожаатлардан 3103 таси оғзаки, 2 221 таси ёзма, 690 таси эса электрон шаклда юборилган.

Ушбу мурожаатлар соҳалар кесимида таҳлил қилинганда қуйидагича кўриниш ҳосил қилган:

- 2165 таси (36 фоиз) савдо,

- 732 таси (12,2 фоиз) газ таъминоти,

- 918 таси (15,3 фоиз) электр таъминоти,

- 353 таси (5,9 фоиз) сув таъминоти,

- 240 таси (4 фоиз) коммунал хизмат,

- 103 таси (1,7 фоиз) соғлиқни сақлаш,

- 400 таси (6,7 фоиз) хизмат кўрсатиш (сервис),

- 167 таси (2,8 фоиз) транспорт,

- 208 таси (3,5 фоиз) алоқа (ва интернет),

- 728 таси (12,1 фоиз) эса бошқа соҳаларга тўғри келган.

Маълум қилинишича, йил бошидан келиб тушган аризаларнинг 5 579 таси яъни, 92,8 фоиз ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 6 947 247 006 сўм етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилган. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 376 580 006 сўмдан ортиқлигини кўрсатган. 

Мавзуга оид