Ҳонгконгда намойишлар тўқнашувларга айланиб кетмоқда
Ҳонгконг полицияси минглаб намойишчилар билан тўқнашди. Улар, шу йўл билан Хитойнинг оролдаги бош маъмурияти биносини оломондан ҳимоя қилишга ҳаракат қилишган. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилмоқда.
Сўнгги икки ойдан буён давом этаётган норозилик намойишлари зўравонликларга айланиб кетмоқда. Намойишчилар фуқароларнинг суд қилиниши учун Ҳонгконг оролидан Хитойнинг асосий қисмига юборилишига йўл очувчи қонун лойиҳасига қарши норозиликларини изҳор қилишмоқда.
Якшанба кунги шаҳарнинг марказий бизнес туманидаги тинч йиғилиш тез орада юришга айланиб кетган, 10 минглаб намойишчилар турли асосий йўналишларга тарқаган.
Минглаб одамлар шарққа, Causeway Bay савдо туманига йўл олган, бошқалари ғарбга, Хитой ҳукумати ваколатхонаси биноси томон юрган. Бу ерда юзлаб полициячилар фаолларни бинодан тўсишган.
Намойишчилар сони ортгани сари, полициячилар кўздан ёш оқизувчи газни қўллаган, резина ўқларни отган ва аччиқ тутун тарқатувчи гранаталардан фойдаланган. Жароҳатланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Мавзуга оид
14:23 / 21.11.2024
Гуржистондаги норозиликлар ташкилотчилари янги ҳаракат режасини ишлаб чиқади
17:13 / 30.10.2024
BMW, Mercedes, Porsche ва бошқа немис компанияларида умуммиллий иш ташлаш бошланди
00:28 / 06.09.2024
Ҳонгконгда «Яги» супертайфуни туфайли 100 дан ортиқ рейс бекор қилинди
12:09 / 12.08.2024