Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Имтиҳонларнинг биринчи кунида 2538 нафар абитуриент иштирок этмади ─ ДТМ
Давлат тест маркази Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этилган брифингда 29 июль куни старт олган олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларининг биринчи кунида тест синовларининг қандай ўтганлиги хусусида маълумот берди, дея хабар қилмоқда Kun.uz мухбири.
Маълум қилинишича, бутун республика бўйича 66та бинода тест синовлари бўлиб ўтди. Имтиҳонлар икки сменада: 08.00дан 11.20га қадар ҳамда 15.00дан 18.20га қадар бўлиб ўтди.
Имтиҳонларнинг биринчи кунида икки сменада жами 71 минг 340 нафар абитуриент иштирок этиши белгиланган бўлиб, шулардан 68 минг 736 нафари қатнашди.
ДТМ бош бошқармаси бошлиғи Барно Ражабовнинг қайд этишича, ҳудудлар кесимида олиб қараганда, энг кўп абитуриентлар Тошкент шаҳри (15864 нафар), Сурхондарё вилояти (6862 нафар) ҳамда Қашқадарё вилояти (6192 нафар)да иштирок этди.
Республика бўйича 2538 нафар абитуриент турли сабабларга кўра имтиҳонга келмаган.
Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги туфайли 13 нафар абитуриент имтиҳон ўтказиладиган ҳудудга кириш чоғида, 53 нафар абитуриент бевосита имтиҳон давомида тестдан четлаштирилди.
Тест синовлари жараёнини назорат қилиш учун таълим муассасаларидан 2, 622 нафар назоратчи жалб этилган, улардан 46 нафари иштирок этмаган.
Тест материаллари Давлат фельдъегерлик хизмати томонидан махфийлик таъминланган ҳолда Давлат тест марказига 2-смена якунлангандан сўнг 18.30дан бошлаб қайтарилиши бошланди. Тест материаллари етиб келиши билан ДТМда компьютер ёрдамида қайта ишлаш жараёни бошланди.
ДТМ ахборотига кўра, тест синовларини ўтказиш чоғида ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодиса кузатилмаган.
Тезкор ахборотларга кўра, тест имтиҳонларининг иккинчи куни, яъни 30 июлда синовларга 35 минг 670 нафар абитуриент иштирок этиши кутилган. Шундан 945 нафари имтиҳонга келмаган.
Мавзуга оид
15:10 / 07.12.2023
Аввал тест ишлаб, кейин қаерда ўқиш танланади – 2024 йилдан абитуриентлар қабули ўзгаради
15:07 / 03.11.2023
Умумтаълим фанларидан ўқишга тавсия этилган дарсликлар рўйхати эълон қилинди
15:01 / 21.09.2023
Максимал балл тўплаб контрактга кирган талабалар грантга ўтказилади
08:22 / 12.09.2023