Касби туманининг ишдан бўшатилган ИИБ бошлиғига нисбатан текширув давом этмоқда
Қашқадарё вилояти Касби тумани ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келган Чори Кўчаровга нисбатан текширув давом этмоқда. Бош прокуратура Ахборот хизмати бошлиғи Ҳаёт Шамсуддинов матбуот-брифингида шу ҳақда маълумот берди. Журналистлардан бири Касби тумани ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келган Чори Кўчаров вазифасидан бўшатилган экан, унга нисбатан прокуратура идоралари суриштируви қайси босқичда эканига қизиқди.
«Мен куни кеча, Қашқадарё вилояти прокурор ўринбосари билан айни масалада гаплашдим. Жиноий иш очилганми, йўқми, қизиқдим. Унинг айтишича, текширув ҳамон давом этмоқда. Қонунчиликда энг кам суриштирув 10 кун қилиб белгиланган. 10 кундан сўнг, (жиноий иш қўзғатиш масаласи) маълум бўлади», - деди Шамсуддинов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси Касби тумани ИИБ бошлиғи подполковник Ч.Кўчаров, хизмат текшируви натижасига кўра, эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар қилган эди.
Бундан аввал, Kun.uz сайтида «Қашқадарёда фермерлар вакилларига кишан тақилди ва улар автобусга қамаб қўйилди: Гувоҳлар воқеа тафсилотларини ҳикоя қилишди» сарлавҳали мақола эълон қилинган эди.
Унда Чори Кўчаров фермерларга дала майдонида семинар ўтказгани, семинарга келмаган фермерларнинг вакилларига кишан тақиб, уларни кун иссиғида автобусга қамаб қўйгани, шунингдек, семинарга келмаган фермернинг олдига ходимларини юбориб, уни мажбуран олиб келтирмоқчи бўлгани ҳақида айтилганди.
Мавзуга оид
15:09 / 18.11.2024
Қашқадарёда қўйлар подасини автомобил уриб юборди
17:40 / 14.11.2024
Бухоро амирлиги даврига тегишли қадимий тангаларни олиб чиқиб кетишга уринган шахс тўхтатиб қолинди
14:36 / 13.11.2024
Имтиёзли нархларда тарқатилиши лозим бўлган кўмирни сотаётган шахслар ушланди
09:05 / 07.11.2024