Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги биринчи рақамли полигонда хориж артиллерия снаряди синовдан ўтказилди (фото+видео)
Марказий ҳарбий округига қарашли Ўзбекистондаги биринчи рақамли “Каттақўрғон” полигонида Хитой Халқ Республикаси билан тинчлик йўлидаги халқаро ҳарбий ҳамкорлик доирасида харид қилинган артиллерия снаряди синовдан ўтказилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Мудофаа вазирлиги ва Марказий ҳарбий округ раҳбарияти ҳамда артиллерия бўлинмалари томонидан 122 мм ва 152 мм.ли “PL66-1” маркали таснифига кўра, осколкали фугасли снаряд қўлланилган. Д-20 ва Д-30 артиллерия қуролларидан 20 донадан отилган снаряднинг келгусида Ўзбекистон Қуролли Кучлари таркибидаги артиллерия бўлинмалари қуроллари учун ўқ-дори сифатида қўллаш самарадорлиги текширилди.
Биринчи маротаба Мудофаа вазирининг ташаббуси билан “Мен ғолиб” шиори остида ўтказилаётган 12 та мутахассислик бўйича мусобақанинг 7 та йўналиши айнан артиллерия бўлинмаларига тегишли. Ҳозирги кунда артиллерия бўлинмаларини янги турдаги қурол-аслаҳа ва ўқ-дорилар билан таъминлаш чоралари кўриляпти.











Шунингдек, артиллерия мутахассислиги бўйича малакали кадрларни тайёрлашда устоз-шогирд анъаналари жорий қилиниб, назарий билим ва амалий кўникмани оширишда ҳар бир дала ўқув-майдонида намунали “Энг илғор артиллерия мутахассиси йўлаги” барпо этилди.
Мавзуга оид
20:32 / 11.01.2025
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
20:57 / 11.11.2024
Германия ТИВ раҳбари мудофаа харажатларини оширишга чақирди
19:02 / 28.10.2024
Ўзбекистон дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида 20 таликка кирди
18:22 / 18.08.2024