Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тергов Шойгунинг собиқ ўринбосарининг бошқа жиноятларга ҳам алоқадорлигини текширади
Армия генерали Дмитрий Булгаков қўшинларга қиммат нархда сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берганликда айбланиб, ҳибсга олинган.
Терговчилар коррупцияда айбланаётган Россия мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари армия генерали Дмитрий Булгаковнинг бошқа жиноятларга ҳам алоқадорлигини текширишни бошлади. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаларига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
«Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари армия генералининг бошқа жиноятларга, жумладан, коррупция ва ўғирликларга алоқадорлигини текширади», — дейди манба.
Унинг сўзларига кўра, Булгаков ишига алоқадор барчанинг рўйхатини тузмоқда. Генерал ҳибсга олинишидан олдин ўзига нисбатан ўтказилаётган тергов ҳақида билган ва Санкт-Петербургда жойлашган С.М. Киров номидаги Ҳарбий тиббиёт академиясига асбоб-ускуналар етказиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик иши бўйича гувоҳ сифатида кўрсатма берган.
Булгаков июнь охирларида ҳибсга олинган эди. У қўшинларга қиммат нархда сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериб, 1,3 миллиард рубль зарар етказганликда айбланмоқда. Айни вақтда у «Бутирка» тергов изоляторида сақланяпти.
Август бошларида Россия Мудофаа вазирлиги Инновацион ривожланиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари генерал майор Владимир Шестеров коррупция иши бўйича қўлга олинган эди.
Ундан олдин эса мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари Тимур Иванов, Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғининг собиқ ўринбосари Вадим Шамарин, 24 июль куни Россия Мудофаа вазирлигининг Ҳарбий қурилиш компанияси (ВСК) бош директори Андрей Белков, 1 август куни эса Россиянинг «Военторг» акциядорлик компанияси бош директори Владимир Павлов Россия ҳибсга олинган эди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025