Ўзбекистон | 12:22 / 30.07.2019
40663
2 дақиқада ўқилади

Хонободда электромобиль ишлаб чиқариш ташкил этилади 

Фото: panthermedia/vostock-photo

Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида электромобиль ишлаб чиқариш ташкил этилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг «2019 - 2022 йилларда Андижон вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгилаб қўйилган.

Андижон вилоятида 2019 - 2022 йилларда амалга ошириладиган саноат лойиҳалари рўйхатининг машинасозлик ва эҳтиёт қисмлар саноати қисмида айтилишича, Хонободда электромобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Лойиҳа ташаббускори «Олтин ер ҳимоя» МЧЖ бўлиб, лойиҳа қиймати - 1 000,0 млн сўм. Ушбу қийматнинг бари - 1 000,0 млн сўм корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан жалб этилади.

Ҳужжатда кўрсатилишича, лойиҳани амалга ошириш натижасида 10та янги иш ўрни яратилади. Ишга тушиш муддати - 2021 йил июль, масъул - маҳаллий ҳокимлик.

Бундан ташқари, Хонобод шаҳрида автомобиллар учун пластмасса деталлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳаси амалга оширилади. Plast Detal Tech МЧЖ ташаббускор бўлган лойиҳа қиймати 600,0 млн сўм. Ишга тушиш муддати - 2019 йил декабрь.

Бундан олдин, Андижонда янги автомобилларни ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа амалга оширилиши хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид