Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон миллий валютасидаги 4та нолни олиб ташлайди
Эрон ҳукумати миллий валюта – риалдан 4та нолни олиб ташлашни режалаштирмоқда. Бу мамлакатдаги юқори инфляцияга қарши чора сифатида маъқулланди. Бу ҳақда Эрон ҳукумати матбуот котиби Али Рабиий маълум қилди, деб хабар қилмоқда DW.
Эрон марказий банки ўз режасини январь ойи бошида тақдим этганди.
ЭИР Дональд Трамп Америка маъмурияти бошқарувига келгач, Вашингтон томонидан жорий қилинган иқтисодий жазо чоралари боис, валюта инқирозини бошдан кечирмоқда.
Эрон пул бирлиги риалнинг 1 долларга нисбатан қадри 2015 йилги 32 минг риалдан, санкциялар жорий қилингач, бугунги кундаги 120,000 риалгача кўтарилиб кетди.
Бу ўз навбатида пул қадрсизланишига олиб келди. Мамлакатдаги нарх-наво, шу жумладан озиқ-овқат ва дори-дармонлар қимматлашди. Аксар фуқаролар дўконларда у-бу харид қилишга 1 млн риалдан кўп сарфламоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025