Спорт | 12:30 / 31.07.2019
7396
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Дибала ва Лукаку алмашинуви бўйича келишувга эришилди

Фото: Getty Images

«Ювентус» ва «Манчестер Юнайтед» клублари ўз ҳужумчиларини айирбошлаш масаласида келишувга эришди, деб хабар тарқатди Sky Sport Italia.

Хабар қилинишича, Пауло Дибала фаолиятини Манчестерда, Ромелу Лукаку эса Туринда давом эттиради.

Трансфер расмийлаштирилиши учун Дибала «МЮ» билан шартномаси шартларини келишиб олиши керак.

Аввалги хабарларда «Ювентус» аргентиналик футболчини 100 миллион еврога баҳолаётгани, бельгиялик ҳужумчининг нархи эса 85 миллион еврони ташкил қилиши айтилганди. Шунинг учун Италия чемпиони инглиз жамоасидан қўшимча тўлов ҳам олмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, кеча Дибаланинг агенти музокаралар учун Англияга етиб боргани маълум бўлганди.

Мавзуга оид