Ўзбекистон | 11:30 / 01.08.2019
25559
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон бош вазири Қирғизистон президенти билан учрашди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов 2019 йил 1 август куни Бишкек шаҳрида Қирғизистон Республикаси президенти Сооронбай Жээнбеков билан учрашди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.

Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Қирғизистон Республикаси президентига қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва тилакларини етказди.

Мамлакатлар ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, банк-молия, фан-техника, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги, туризм ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик йилдан йилга ривожланиб бораётгани таъкидланди.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 446,5 миллион долларни ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,5 марта ошгани қайд этилди.

– Яқин йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш имконига эгамиз – деди Абдулла Арипов. – Бунинг учун мамлакатларимизда етарли салоҳият мавжуд.

Учрашувда Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг чегарадош вилоятлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. 

Мавзуга оид