Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чет эл фуқароси Ўзбекистонда қурол олса, қуроли билан бирга беш кун ичида республикадан чиқиб кетиши керак
Ўзбекистонда қурол харид қилган хориж фуқаролари беш кун ичида мамлакатдан чиқиб кетиши талаб этилади. Чунки меъёрий ҳужжатларда қурол фуқаронинг доимий яшаш жойида сақланиши белгилаб қўйилган.
Бу ҳақда Kun.uz мухбири қуролга оид муносабатларда ваколатли орган – Миллий гвардиянинг Назорат-рухсат бериш фаолияти бўлими бош инспектори Алишер Мусаевга асосланиб хабар бермоқда.
Мусаевнинг сўзларига кўра, «Қурол тўғрисида»ги қонун қабул қилингунига қадар Ўзбекистонда фақат мамлакат фуқаролигига эга шахсларнинг қурол олиши тартиби бўлган. Янги қонунга асосан эса республикада доимий яшаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқаролари ҳам қурол олиши мумкин.
«Улар ҳам белгиланган тартибда мурожаат қилаверади, бу ҳолат халқаро норматив-ҳужжатларга тўлиқ жавоб беради. Вақтинчалик келган чет эл фуқаролари ҳам қурол олиш ҳуқуқига эга. Аммо улар беш кун ичида қуролни ўзи билан бирга олиб, Ўзбекистондан чиқиб кетиши керак. Чунки меъёрий ҳужжатларда қурол фуқаронинг доимий яшаш жойида сақланиши қайд этилган», – деди Миллий гвардия расмийси бугун «Тараққиёт стратегияси» марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Анжуманда таъкидланишича, ўқотар ов қуроли олаётган одам Ўзбекистон балиқчилар ва овчилар спорт бирлашмасига аъзо бўлиши шарт. Аъзо бўлмаганларга эса қурол берилмайди. Фуқаро бирлашма аъзолиги тўловини вақтида тўлаб бормаса, у аъзоликдан чиқарилади ва қуролдан фойдаланиши тўхтатиб қўйилади. Иккиси параллел равишда кетиши керак.
Қурол харид қилган фуқаронинг яшаш ва иш жойидаги хулқ-атвори, юриш-туриши, жиноят содир этганлиги, қуролни сақлаш шарт-шароитлари Миллий гвардия томонидан доимий назорат қилиб борилади.
Қурол тўғрисидаги қонун: ҳар бир фуқаро бу ҳақида нималарни билиши керак?
Мавзуга оид
13:37 / 17.05.2025
Украина хориждан қурол харидларида 770 млн йўқотди
18:28 / 15.05.2025
Британия ва Германия ҳамкорликда янги қурол яратади
10:19 / 17.04.2025
Зеленский: фронтдаги қуролларнинг 40 фоизидан ортиғи Украинада ишлаб чиқарилган
11:50 / 15.04.2025