Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қизириқда маҳалладошлар жанжали ўлим билан якунланди
2019 йил 30 июль куни Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида яшовчи 29 ёшли А.Н. маст ҳолда “Боғбонлар юрти” маҳалласида ўзаро жанжал оқибатида маҳалладоши 31 ёшли Ф.Ш.нинг юзига қўли билан урган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, шу вақтда Ф.Ш. боши билан ерга йиқилиб, жароҳат олган.
Натижада Ф.Ш. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 1 август куни вафот этган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, А.Н. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
08:38 / 05.04.2025
Жиноят содир этиб, қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда ушланди
09:16 / 20.03.2025