Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хонадондан 20 миллиондан зиёд пулларни ўғирлаган шахс қўлга олинди
2019 йил 28 июль куни Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида яшовчи 53 ёшли З.Қ. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
У шу йил 27 июль куни номаълум шахс уйига дарвозаси орқали ошиб кириб, меҳмонхонасидан 20 780 000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Китоб тумани “Чармгар” МФЙда яшовчи, муқаддам судланган 21 ёшли Р.Ж. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
20:04 / 18.04.2025
Сирдарёда бир неча ўғрилик содир этган жиноий гуруҳ қўлга олинди
16:04 / 26.03.2025