Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижга ишга юбориш учун 20 000 доллар талаб қилган шахс ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда маҳкама матбуот хизмати.
Унда, «R.W.» хусусий бандлик агентлиги ходими Н.С. фуқаро У.Ж.нинг 4 нафар танишларини ўзининг юқори турувчи ташкилотлардаги танишлари орқали Япония давлатига ишга юбориш учун имтиҳонлардан ўтказганлигини важ қилиб, ҳар бир фуқаро учун 5.000 АҚШ долларидан жами 20.000 АҚШ доллари беришини талаб қилиб олган вақтда ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Н.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Бош прокуратура хабарида айтилишича, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025
Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги гапларидан кейин истеъфо берди
09:05 / 21.05.2025