Жаҳон | 21:32 / 07.08.2019
41917
1 дақиқада ўқилади

Собиқ иттифоқнинг 1-рақамли дала ҳовлиси 1,2 млрд рублга сотилди 

Фото: Владимир Мусаэльян/ТАСС

Қримнинг жанубидаги Қуйи Ореандда собиқ иттифоқнинг 1-рақамли давлат дачаси сотилди. Бу дала ҳовли Қрим Россия таркибига киргандан кейин маҳаллий ҳокимият томонидан миллийлаштирилганди. 

Дала ҳовли 1,2 млрд рублга сотилган. Бу ҳақда Қримнинг мулкий ва ер муносабатлари вазири Анна Анюхина маълум қилди. У объект Россиянинг юридик шахси томонидан харид қилинганини айтган, бироқ бу қандай компания эканлигига аниқлик киритмаган. 

Ушбу дала ҳовли 1955 йилда қурилган ва собиқ иттифоқ раҳбарларидан бири – Леонид Брежневнинг яриморолдаги энг севимли дам олиш жойларидан бирига айланган.

Украинада Леонид Кучма президент бўлган вақтда дала ҳовли олий рада тасарруфидан Украина солиқ маъмурияти балансига ўтказилган ва “Глициния” сиҳатгоҳи деб атала бошланган.

Мавзуга оид