Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Татаристон телеканалида Қўқонда бўлиб ўтадиган Халқаро амалий санъат фестивалига бағишланган кўрсатув намойиш этилди
"ТНВ-Татаристон" телеканалида 10-15 сентябрда Қўқонда бўлиб ўтадиган Халқаро амалий санъат фестивалига бағишланган кўрсатув эфирга узатилди.
Кўрсатувда мазкур тадбир Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётганлиги эътироф этилди. Фестивалда мингдан ортиқ маҳаллий ҳунармандлар ва дунёнинг 72 дан ортиқ мамлакатларидан уч юзга яқин усталар ва мутахассисларнинг иштирок этиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, фестиваль доирасида маҳорат дарслари, фольклор-этнографик чиқишлар, турли хил халқ ўйинлари, маҳаллий дизайнерларнинг мода намойишлари, театрлаштирилган томошалар, ошпазлик танловлари, ҳунармандчилик ярмаркалари, спорт беллашувлари, гала-концертлар, илмий-амалий конференция ва миллий-маданий мазмундаги бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.
Кўрсатувда Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги бош консули Ф.Насриев бўлажак халқаро фестиваль ҳақида маълумот берди.
Мавзуга оид
07:53 / 18.05.2025
"Кўчамиз даҳшатли тутун билан қопланди" - Қўқонда аммиак сизиб чиққан ҳудуддан репортаж
22:26 / 16.05.2025
Қўқонда аммиак билан боғлиқ фавқулодда ҳолат юз берди
20:56 / 20.04.2025
Татаристонда оғир касалликка чалинган фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди
12:03 / 04.04.2025