Алмазбек Атамбоевни қўлга олиш бўйича иккинчи амалиёт бошланди
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоевни қўлга олиш бўйича янги амалиёт бошланди. Бу ҳақда Knews хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Атамбоевнинг тарафдорларига нисбатан махсус воситалардан фойдаланмоқда.
Маълумотларга кўра, кучишлатар тузилмалар ходимлари Алмазбек Атамбоевнинг Қўй-Тошдаги қароргоҳини ўраб олишган. Ходимлар бир қисми қароргоҳ ичига киргани, Атамбоев тарафдорларидан бир гуруҳи эса воқеа жойидан узоқлашгани айтилмоқда.
Пойтахт Бишкекда эса савдо марказлари, дўконлар ёпилишни бошлаган. Бунга Атамбоев томонидан эълон қилинган муддатсиз митинг сабаб бўлиши мумкин.
Гувоҳларнинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, кучишлатар ходимлар Бишкекдан Қўй-Тош қишлоғига олиб борувчи йўлни тўсиб қўйишган.
Бундан олдин, Қўй-Тош қишлоғида милиция ходимлари ва собиқ президенти Алмазбек Атамбоев тарафдорлари ўртасида тўқнашув бошланганди.
Мавзуга оид
13:40 / 24.11.2024
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланади
13:51 / 23.11.2024
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
21:37 / 20.11.2024
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
20:34 / 20.11.2024