Жаҳон | 23:36 / 09.08.2019
5538
1 дақиқада ўқилади

Нигерияда қароқчилар томонидан ўғирланган турк денгизчилари озод этилди

Нигерия соҳиллари яқинида ўғирлаб кетилган 10 нафар турк денгизчиси озод қилинди. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар берди. 

Таъкидланишича, уларнинг соғлиқлари жойида. Денгизчиларнинг озод этилиши тафсилотлари маълум қилинмаган.  

13 июлда Камеруннинг Дуала портидан Абиджанга (Кот-д’Ивуар) Туркия байроғи остида кетаётган Paksoy-1 юк кемасига Нигерия соҳилларидан 230 км узоқликда қуролланган одамлар ҳужум қилган. Қароқчилар кемадаги 10 денгизчини ўғирлаб кетишган. Кема Ганадаги Тема портига шатаклаб етказилган. Туркия ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, Туркия денгизчиларнинг озод этилиши масаласи бўйича Нигерия ва Гана ҳукумати билан мулоқотда бўлган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид