“Барон-2” фильмининг илк трейлери тақдим этилди
“Барон-2” фильмининг илк трейлери томошабинларга тақдим этилди. Бу ҳақда Kun.uz’га фильм режиссёри Рустам Саъдиев маълум қилди.
Режиссёрнинг айтишича, ўзбек киносида биринчи марта фильмдаги ролларнинг 85 фоизини хорижлик актёрлар ижро этган. Фильмда Россия. Қозоғистон, Тожикистон, Сурия, Миср давлатларидан ҳамда ўзбекистонлик таниқли актрисалар Дилноза Кубаева, Шаҳзода Матчонова, Юлдуз Ражабовалар иштирок этган.
Эслатиб ўтамиз, Рустам Саъдиевнинг “Барон” фильмида Ҳолливуднинг машҳур актёри Ғассон Маъсуд, Россия халқ артисти Андрей Смоляков, Виктор Вержбицкий, Павел Прилучний ва Россияда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Маҳмудов қатнашган.
Фильмнинг асосий ғояси бугунги кунда дунёдаги долзарб муаммолардан бири бўлган наркотрафикка қарши кураш ҳақида.
Мавзуга оид
17:00 / 17.08.2022
Узоқ кутилган фильм – “Baron – 2. Sog‘inch” катта экранларга чиқиш санаси маълум бўлди
19:03 / 26.03.2019
Каан Урганжиўғли ўзбек киноижодкорлари ҳақида фикрларини билдирди
22:22 / 23.03.2019
Каан Урганжиўғли «Барон-2» фильмидаги роли ҳақида маълумот берди
23:55 / 21.03.2019