Жаҳон | 08:20 / 11.08.2019
6406
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда тошқинлар оқибатида 100 дан кўпроқ одам ҳалок бўлди 

Фото: REUTERS / SIVARAM V

Ҳиндистоннинг учта штатида кучли ёмғирлар натижасида юз берган тошқинлар оқибатида 100 дан кўпроқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар берди.  

Маълум қилинишча, Керала штатида 51 киши ҳалок бўлган, 100 мингдан кўпроқ одам эвакуация қилинган. Махараштра ва Карнатака штатларида мос равишда 29 ва 24 киши ҳалок бўлган.

Июнь охирида Ҳиндистоннинг жанубий ва ҳарбий ҳудудларига муссон ёмғирлари келиб, бу бир қатор аҳоли пунктларининг сув остида қолишига олиб келган. Мутахассисларнинг баҳолашича, жорий муссон Ҳиндистон учун охирги ўн йилликда энг вайронкорларидан бири бўлган.

Мавзуга оид