Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Супер-контракт» асосида ўқишга киритишни ваъда берган шахслар жиноий жавобгарликка тортилди
8 август куни Яккасарой туман ИИО ФМБга Қашқадарё вилоятида яшовчи 51 ёшли А.К.В. муқаддам судланган 64 ёшли И.Э. ва Т.Э.га нисбатан чора кўришни сўраб ариза билан мурожаат қилган.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, 2017 йил ёз фаслида И. ва Т. даъвогарнинг қизи, Қарши давлат университетига ўқишга кира олмаган 31 ёшли Н.К.ни Чирчиқ педагогика университетига “супер-контракт” асосида киритиш бўйича ёрдам беришни таклиф қилишган. Бунинг учун улар А.дан 3.400 АҚШ доллари сўрашган. Аёл И. ва Т.га ишониб, 2017 йил 26 августдан 20 сентябрь кунига қадар Шайхонтоҳур туманидаги “Лабзак” меҳмонхонаси олдида уларга келишилган маблағни бўлиб-бўлиб тўлаган.
Тергов жараёнида И.Э. ва Т.Э. куз фаслида Қашқадарё вилоятида яшовчи 56 ёшли Н.А.га ҳам шунга ўхшаш таклиф билдиришган. 23 ёшли ўғли О.А.ни Чирчиқ педагогика университетига “супер-контракт” асосида ўқишга киритишга ёрдам бермоқчи бўлган И. ва Т.га ишонган Н. 3.100 АҚШ долларини 2017 йил сентябрь-октябрь ойлари мобайнида Яккасарой туманидаги Бобур истироҳат боғи олдида уларга пулни бериб юборганлиги аниқланди.
Аммо иккала шерик ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишган. Ҳозирда иккала ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноий иш қўзғатилди.
“Ҳурматли фуқаролар ва шаҳримиз меҳмонлари! Фирибгарларнинг ёлғон ваъдаларига учиб, пулларингизни уларнинг қўлига топширишдан эҳтиёт бўлинг! Зеро бундай кимсалар сизнинг ишонувчанлигингиздан устомонлик билан фойдаланишларига асло йўл қўйманг!” - дейилади ИИББ хабарида.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025