Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда кўчки сабабли 17 киши бедарак йўқолди
Хитойнинг Сичуан провинциясида жойлашган Ганьло уездида кўчки оқибатида 17 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда China Daily нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа 14 августда тоғ жинсининг бир қисми тўсатдан Чэнду ва Куньмин шаҳарлари ўртасидаги темир йўл қисмига қулаганда юз берган.
Таъкидланишича, уюмлар остида темир йўлнинг 70 метрлик қисми ҳамда воқеа вақтида у ерда таъмирлаш ишлари олиб бораётган ўнлаб ходимлар қолган. Қутқарувчилар 11 кишини қутқариб олишга муваффақ бўлишган.
Маълум қилинишича, воқеа жойида 400 га яқин қутқарувчи ва 14 та техника иш олиб бормоқда.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025