Жамият | 19:24 / 21.08.2019
18365
3 дақиқада ўқилади
Реклама

AKFA MEDLINE клиникасида «Сен Яшайсан» хайрия акцияси ташкил қилинди

Фарзанд туғилиши ота-она учун бахтдир, бироқ узоқ кутилган чақалоқ  оғир туғма касаллик билан дунёга келиши фалокатнинг ўзгинаси. Болага юрак пороги ташхиси қўйилиши энг бардошли ота-онани ҳам синдириши мумкин. Ҳар йили 1 400 000 нафар бола оғир ва мураккаб юрак пороги билан дунёга келади.

Мурғак боланинг аҳволи кундан-кунга ёмонлашиши мумкин. Шундай вазиятларда ота-оналар ўзларини қўярга жой тополмай, фарзандини қутқариш учун ҳар қандай имкониятни қўлдан чиқармасликка ҳаракат қилади. Баъзи вақтларда эса юзага келган вазиятдан чиқиш йўқдек кўринади.

AKFA Medline клиникаси ота-оналарга ҳаётининг мазмунини қайтариш, гўдакларининг оғир касалликдан тузалиб кетишига умид бериш учун Кореядан келган кардиохирурглар билан ҳамкорликда «Сен Яшайсан» хайрия акциясини ташкил қилди.

5-17 август кунлари AKFA Medline кардиохирургия маркази мутахассислари республиканинг барча аҳолиси учун бепул консультациялар ташкил қилди. Якунда зудлик билан операция қилиниши керак бўлган 30 нафар бола танлаб олинди.

Бугун, 21 август куни клиникада «Сен Яшайсан» хайрия акциясининг иккинчи босқичи ўтказилди. Жанубий Кореядан келган кардиохирург мутахассислар маҳаллий докторлар кўригидан кейин танлаб олинган 30 нафар мурғак болани текширди.

Бепул консультациялар натижасида 5 нафар гўдак куз охирида Кореяга кетадиган бўлди. У ерда уларга келажакда тузалиб кетиши учун яна бир умид берилади. Бориш-келиш, яшаш, таҳлиллар ва жарроҳлик амалиёти харажатлари AKFA Medline клиникасининг Жанубий Кореядаги ҳамкори Gil Hospital ҳисобидан тўлаб берилади.

Аҳамиятлиси, хорижий меҳмонлар бепул кўрик, эхокардиография ташкил қилиб болаларга касалликни енгиш учун умидгина бериб қолмай, ҳар бир гўдакка совғалар ҳам улашди.

Телефон: +99871 203 30 03 yoki 1141 

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Кичик халқа йўли, 5А

Мўлжал: «Беруний» метро бекти

Сайт: www.akfamedline.uz

Телеграм: t.me/akfamedline_uz

Инстаграм: instagram.com/akfamedline

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид