Жамият | 11:09 / 14.08.2020
16467
4 дақиқада ўқилади
Реклама

AKFA Medline клиникаси расман жаҳон миқёсида тан олинган тиббиёт муассасалари қаторига қўшилди

2020 йилнинг август ойида AKFA Medline тиббиёт маркази тиббий ёрдам сифати ва хавфсизлигининг халқаро стандартларига ўтиш бўйича сермашаққат жараённи тугатиб, дунёдаги энг нуфузли аккредитация ташкилоти ҳисобланган Халқаро Бирлашган Комиссия (Joint Commission International) стандартларининг аккредитациясини олди.

Ўзига хос бўлган ноёб AKFA Medline клиникаси ўз фаолиятини 2017 йилда Ўрта Осиёдаги йирик кўп тармоқли тиббиёт маркази сифатида бошлаган. Хизматларнинг мукаммал сифати сари интилишга асосланиб, атиги 2 йиллик фаолияти мобайнида клиника CERT International сертификацияси органидан ISO 9001:2015 ички халқаро сифат сертификатини олишга мушарраф бўлган.

2019 йили, Халқаро Бирлашган Комиссия (JCI) бош маслаҳатчисининг ташрифидан сўнг AKFA Medline клиникасининг раҳбари Мирзалиева Камола Куканбаевна томонидан стратегик яхшиланишлар режаси тузиб чиқилди, шундан сўнг барча кучлар шифокорлар ва бошқа ходимларни малакали тайёргарлигини такомиллаштиришга, ишлар 1597 асосий халқаро аккредитация сиёсати ва муолажаларига мувофиқ бўлиши учун технологик ва маъмурий инфратузилмани такомиллаштиришга йўналтирилди. Шуларнинг жумласида қуйидагилар ҳам мавжуд:

  • 197 асосий стандартлар;
  • 368 умумий стандартлар;
  • 1032 қўшимча кўрсаткичлар.

Ушбу стандартлар тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, пациентларга максимал тарзда хавфсиз ва самарали ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ ва жаҳон соғлиқни сақлаш тизимида йирик тиббиёт компаниялари учун “олтин стандарт” ҳисобланади. JCI стандартлари энг мураккабларидан ҳисобланади, чунки нафақат тиббий қисмни, балки умуман клиниканинг бутун ишини, жумладан, харидлар жараёнини, ёнғинга қарши ва техник хавфсизликни, катта, ўрта ва кичик тиббий, ҳамда бошқарув ходимлари ишини қамраб олади.

Пациентга-қаратилганлик, узлуксиз ривожланиш ҳамда ҳам клиникага мурожаат қилганларга, ҳам бутун бошли ходимларга мукаммал қулай шароитларни яратиш AKFA Medline клиникасига биринчи уринишданоқ беш кунлик аудитдан ўтишга ва бенуқсон менежментдан, кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг юқори сифатидан далолат берувчи ва тиббиёт марказини бутун дунёда тан олинган тиббиёт муассасалари даражасига чиқарувчи энг нуфузли сифат юлдузини олишга ёрдам берди.

JCI аудиторлари ўз текширувлари доирасида стандартлаштиришнинг бир нечта тизимлари бўйича ахборотга ва малакавий кўникмаларга эга бўлишлик даражасини баҳоладилар: пациентга-қаратилганлик стандартлари ва тиббиёт муассасасини бошқариш стандартлари:

  • Пациентнинг хавфсизлиги бўйича халқаро мақсадлар;
  • Даволашнинг эришимлилиги ва изчиллиги;
  • Пациент ва оила ҳуқуқлари;
  • Тиббий ёрдам кўрсатиш;
  • Анестезия ва жарроҳлик бўлими;
  • Менежмент ва дори-дармонлардан фойдаланиш;
  • Сифат ва пациентнинг хавфсизлигини ошириш;
  • Инфекциялар профилактикаси ва назорати;
  • Бинолар менежменти ва хавфсизлик;
  • Персонални малакаси ва маълумоти.

Кўпроқ даражада ташкилий масалаларга йўналтирилган техник ва бошқа стандартлар бўйича мувофиқликни текшириш ҳам даволаш натижасини яхшилашга қаратилган.

Халқаро Бирлашган Комиссия (JCI) юқори экспертлик баҳосини бериб, AKFA Medline тиббиёт марказини бутун Ўрта Осиёда аккредитация учун ариза берган тиббиёт муассасалари ичида энг ёш жўшқин ривожланаётгани деб тан олди.

JCI мутахассислари клиниканинг асосий афзалликларини ажратиб бердилар – тақдим этилаётган тиббий хизматларнинг мажмуавийлиги, илғор технологияларни қўллаш ва пациентнинг ҳаёти биринчи ўринда бўлган тажрибали юқори малакали ходимлар.

Жаҳон тиббиёт ҳамжамиятидаги энг нуфузли аккредитация асосий эътиборни пациент ва тиббий ходимларнинг хавфсизлигига қаратишга, инсон омили билан боғлиқ эҳтимолли хавфларни ва техник камчиликларни пасайтириш учун тиббий ходимларнинг ишини тўлиқ тизимлаштиришга, даволаш-диагностика ва маъмурий муолажаларни такомиллаштиришга олиб келди.

Эслатиб ўтамиз, AKFA Medline клиникаси Ўзбекистонда JCI сертификатига эга бўлган биринчи ва ягона клиника ҳисобланади. Бу маҳаллий аҳоли ва дунёнинг ҳар қандай нуқтасидан келган пациентлар учун етакчи хорижий клиникалар даражасидаги самарали тиббий хизматни олишга тўлиқ кафил бўлиб хизмат қилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид