Ўзбекистон | 00:46 / 22.08.2019
184978
2 дақиқада ўқилади

Бугун тест синовлари натижалари эълон қилиниши кутилмоқда

Бугун Давлат тест маркази томонидан бакалавриат таълим йўналишлари бўйича топширилган тест синовлари натижалари эълон қилиниши кутилмоқда.

Бу ҳақда 21 август куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат тест маркази мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинган.

Хусусан, ДТМ бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов журналистлар томонидан жорий йилги мандат натижалари кечикаётгани борасидаги саволга қуйидаги мазмунда жавоб қайтарган:

«Тест синовлари 15 августда якунланди ва қонунчиликка мувофиқ, мандат тест жараёнлари тугаганидан сўнг 1 ҳафта ичида эълон қилиниши лозим. Мандат натижалари бугун кечқурун ёки эртага кундузи эълон қилинади».

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги матбуот хизмати

Давлат тест маркази расмийси шунингдек, мандат тест жараёнлари якунланганидан сўнг бир ҳафта ичида эълон қилинишини жорий йилда ҳар бир абитуриент бир пайтда учта олий ўқув юртига ҳужжат топшириши илк марта йўлга қўйилгани билан изоҳлаган.

Мавзуга оид