Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамоат тартибини сақлашда фуқаролар қандай иштирок этади?
Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси кўриб чиқишида бўлган “Фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашдаги иштироки тўғрисида”ги қонун лойиҳасида айнан фуқароларимизнинг жамоат тартибини сақлашдаги иштироки ва шу иштирок орқали жамиятнинг барқарор тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшиш имкониятлари ифодалаб берилгани билан катта аҳамият касб этмоқда, деб ёзади Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Тўлқин Каримов.
Парламент қуйи палатасида муҳокама қилинаётган мазкур қонун лойиҳаси билан фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ички ишлар органлари ҳамда бошқа органлар ва муассасалар билан ҳамкорлик масалалари тартибга солинади.
Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқишга тайёрланган мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши жамоат тартибини таъминлашга ихтиёрийлик асосида фуқароларни максимал даражада жалб этиш имконини беради, уларнинг жамият олдида бурчи ва жавобгарлик ҳиссини оширади.
Жамоат тартибини сақлашда ички ишлар органлари, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи бошқа органлар ва муассасаларга аҳоли билан алоқаларни ўрнатишга ва жамоат тартибини сақлаш тизими самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Органлар ва муассасаларга аҳоли пунктларида жамоат тартиби аҳволи тўғрисида қўшимча маълумот олиш имконини беради.
Фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашдаги иштирок этиши, ўз навбатида, жамоатчилик назорати ҳам ҳисобланиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари муҳофазасини таъминлашга хизмат қилади. Ушбу қонуннинг мазмун-моҳиятини англаш аҳолида, фаол фуқаролик позицияси, ижтимоий ҳаётга, ислоҳотлар жараёнига дахлдорлик ҳисси шаклланишида муҳим аҳамият касб этади, деб ёзади депутат.
Мавзуга оид
12:21 / 17.03.2025
Шахсларни ўз розилигисиз фото ва видеога олиш тақиқланиши мумкин. Адлия вазирлиги қонун лойиҳасини муҳокамага чиқарди
19:08 / 12.03.2025
Қамоққа олинмаган гумонланувчиларнинг Ўзбекистондан чет элга чиқиши вақтинча чекланиши мумкин
18:23 / 26.08.2024
Қийноқ оқибатидаги ўлим ҳолатлари учун жавобгарлик кучайтирилади
11:49 / 20.06.2024