Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Твиттер 50 нафар машҳур қора танли футболчининг аккаунтини алоҳида назоратга олади
Твиттер маъмурияти ирқчилик руҳидаги ҳақоратларга қарши курашиш учун машҳур қора танли футболчилардан 50 нафарининг аккаунтини алоҳида назоратга оладиган бўлди. Бу ҳақда The Times хабар бермоқда.
Ўтган мавсумда кўплаб футболчилар расизм муаммоси ортидан ижтимоий тармоқларга 24 соатлик бойкот эълон қилишган эди.
Шундан сўнг Твиттер, Инстаграм ва Фэйсбук вакиллари бу масалани муҳокама қилиш учун Англия Профессионал футболчилар ассоциацияси аъзолари билан учрашган.
Натижада ҳозирги келиб Твиттер ўз сиёсатида янгиликка қўл урмоқда. Микроблог эндиликда ирқчилик муаммосига қарши янада фаолроқ кураш олиб боради, жумладан 50 нафар машҳур қора танли футболчиларнинг аккаунтлари доимий равишда текшириб турилади.
Бунга қадар ирқчилик мазмунидаги твитлар ёки ҳақоратга йўғрилган хабарлар фақатгина улар ҳақида хабар берилган тақдирдагина кўриб чиқилган.
Мавзуга оид
08:24 / 08.11.2020
Байден Твиттерда лавозимини президент деб ўзгартирди, ижтимоий тармоқ Трампни мазах қилди
17:03 / 27.05.2020
Твиттер Трампнинг постини ёлғон деб белгилади. У нима ҳақида ёзганди?
08:39 / 02.01.2019
Трамп бир йилда қанча твит қолдиргани ҳисоблаб чиқилди
08:24 / 27.07.2018