Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Туркияга С-400’нинг 2-дивизионини етказишни бошлади
Россия президенти Владимир Путин 27 августда Туркияга С-400 зенит-ракета мажмуасининг яна битта дивизиони етказиб берила бошланганини маълум қилди.
“Бугун эрталабдан яна битта мажмуа етказиб берила бошланди”, деб айтган Путин МАКС авиасалонида унга ҳамроҳлик қилган Туркия президентига юзланиб.
С-400’нинг 2-дивизони қисмлари ортилган транспорт самолёти Анқарадаги Муртед авиабазасига қўнган. Мажмуанинг етказилиши бир ой вақт олади.
Аввалроқ хабар қилинганидек, Туркия кунига мажмуа қисмлари ортилган 2 тадан самолёт қабул қилади.
2017 йил сентябрда Россия Туркия билан С-400’лар етказилиши бўйича шартнома имзолангани маълум қилинган. Анқара 2,5 млрд долларлик шартнома доирасида полк мажмуаси (2 та дивизион) олади.
С-400 мажмуаси 1-дивизиони қисмларининг Туркияга етказилиши 12-25 июль кунлари амалга оширилган. 30 та ҳарбий-транспорт самолёти мажмуа қисмларини Муртед авиабазасига етказган.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025