Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон бош консулхонаси Пермдаги ЙТҲда жароҳатланганларга ёрдам берган Данил Йўлдошевни тақдирлади
2019 йилнинг 25 август куни Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консули Фариддин Насриев йўл-транспорт ҳодисасида жароҳатланганларга ёрдам беришда мардонавор ҳаракати учун Ўзбекистон фуқароси Данил Йўлдошевга ташаккурнома топширди. Бу ҳақда ТИВ хабар бермоқда.
2019 йилнинг 17 август куни Перм шаҳрида шаҳар автобуси ЙТҲга учраб бинога урилди. Натижада бир киши ҳодиса жойида вафот этди, 32 нафар шахс жароҳат олди. Машғулотга кетаётган ҳамюртимиз тўхтаган ва мардонавор ёрдам беришни бошлаган. У қийшайиб кетган орқа эшикларни бузиб автобусдан одамларни олиб чиқишни бошлаган ҳамда ўтиб кетаётган машиналар ҳайдовчиларидан жароҳатланганларни касалхонага элтишни сўраган. У «тез ёрдам» келганидан сўнг ҳам шифокорларга ёрдам беришда давом этади.
Данил Йўлдошев Тошкентдан Пермга кўчиб борган. У ерда ўрта таълимни олган ва ҳозирда ишламоқда. Бокс билан шуғулланади. Унинг қариндошлари Ўзбекистонда яшайди.
Бош консулхонада Ўзбекистон фуқаросига мардонавор ҳаракати ва инсонпарварлиги учун ташаккурнома топшириш маросимида бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов ҳамда олий ва ўрта-махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Муродулло Холмуҳамедов иштирок этди ва ташаккурномага имзо чекди.
Аввалроқ, Данил Йўлдошев инсонларни қутқаришда кўрсатган жасорати ва қатъийлиги учун Перм ўлкаси губернатори Максим Решетниковдан миннатдорлик хати олганди. Унинг ЙТҲдаги жасорати Россия ОАВда кенг ёритилди
Мавзуга оид
12:40 / 25.08.2024
СССР оммадан яширган синов: Пермда портлатилган учта атом бомбаси
14:14 / 02.08.2024
РФнинг Перм вилоятида йўловчи поезди юк машинаси билан тўқнашди
17:23 / 09.08.2022
Миграция агентлиги ўзбекистонликлардан зиддиятли ҳудудларга бормасликни сўради
09:31 / 04.04.2022