Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миграция агентлиги ўзбекистонликлардан зиддиятли ҳудудларга бормасликни сўради
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўзбекистонликларни огоҳликка чақирди.
Ижтимоий тармоқларда Россиянинг Перм шаҳридаги ўзбек диаспораси ватандошларни Украинага урушга жалб қилаётгани тўғрисида турли хабар ва видеолар тарқалмоқда.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ўзбекистон фуқароларидан бундай даъватларга эргашмасликни, зиддиятли ҳудудларга бормасликни ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўради.
Жиноят кодекси 154-1-моддасида чет давлатлар ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
20:35 / 27.05.2025
Москвада шаҳарни билмаган такси ҳайдовчилари жаримага тортилади
18:10 / 27.05.2025
Россияда муштлашувдан кейин 11 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
17:55 / 23.05.2025
Россияда мигрантларнинг айрим фарзандлари рус тили имтиҳонидан озод қилинди
16:53 / 23.05.2025