Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сохта дипломлар можароси: Ўзбекистон фуқаролари Финляндиядан оммавий равишда депортация қилинмоқда
Финляндия Миграция хизмати - Migri жорий йилнинг баҳор ва ёзида 139 нафар Ўзбекистон фуқароларини мамлакатдан чиқариб юборди. Бу ҳақда Финляндиянинг Yle нашри хабар бермоқда.
Аввалроқ 140 нафарга яқин ўзбекистонлик меҳнат муҳожири мамлакатдан чиқариб юборилиши ҳақида маълум қилинганди.
Yle’нинг миграция хизмати маълумотларига асосланиб хабар беришича, яқин кунларда яна 219 нафар Ўзбекистон фуқароси депортация қилинади.
Бундан ташқари, яна 258 нафар Ўзбекистон фуқаросига мамлакатда ишлашга рухсат берилмаган. Олти ой ичида 42 нафар ўзбекистонлик Финляндияда ишлаш ҳуқуқига эга бўлди.
Миграция хизматининг маълум қилишича, қарор Финляндияда иш излаётган ўзбекистонликлар сохта дипломларни тақдим этгани аниқланганидан кейин қабул қилинган. Финляндияда Ўзбекистон фуқароларининг аксарияти қурилиш ишлари билан шуғулланганлиги сабабли, бу қурилиш техникумини тугатганлиги тўғрисидаги дипломлардир.
«Қурилиш техникумини тамомлаганлик ҳақидаги биринчи сохта дипломлар хизмат томонидан 2015 йилда аниқланган. 2016 йилда бир нечта бўлган бўлса, 2017 йилда у янада кўпайди, 2018 йилдан эса юзлаб ҳолатлар кузатилди», - дейилади маълумотда.
Хабарда қайд этилишича, сохта дипломларнинг сифати паст бўлган ҳамда «диплом берган қурилиш техникуми» 26 йил олдин Ўзбекистонда ўз фаолиятини тўхтатган.
Мавзуга оид
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
17:02 / 21.05.2025
Россияда мигрантларни мобил илова орқали кузатиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди
15:21 / 20.05.2025
Финляндия Россия активларидан даромад ҳисобига Киевга қурол етказиб беради
11:15 / 20.05.2025