Ўзбекистон | 14:08 / 29.08.2019
26245
4 дақиқада ўқилади

Маҳкумларга учрашув ва телефон орқали сўзлашув бўйича қўшимча ҳуқуқлар берилди  

Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. 

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:

117-модданинг (Умумий тартибли колонияларда жазони ўташ шартлари) учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди: 

«Маҳкумлар йил мобайнида:

олти марта қисқа муддатли ва олти марта узоқ муддатли учрашув; 
ўн икки марта телефон орқали сўзлашув; 
ўн иккита посилка ёки йўқлов; 
ўн иккита бандерол олиш ҳуқуқига эга».

Ҳозирги пайтгача маҳкумлар йил мобайнида:

тўрт марта қисқа муддатли ва тўрт марта узоқ муддатли учрашув;
олти марта телефон орқали сўзлашув;
олтита посилка ёки йўқлов;
олтита бандерол олиш ҳуқуқига эга эди.

119-модданинг (Қаттиқ тартибли колонияларда жазони ўташ шартлари) учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди: 

«Маҳкумлар йил мобайнида:

беш марта қисқа муддатли ва беш марта узоқ муддатли учрашув; 
саккиз марта телефон орқали сўзлашув; 
саккизта посилка ёки йўқлов; 
саккизта бандерол олиш ҳуқуқига эга».

Ҳозирги пайтгача маҳкумлар йил мобайнида:

уч марта қисқа муддатли ва уч марта узоқ муддатли учрашув;
тўрт марта телефон орқали сўзлашув;
тўртта посилка ёки йўқлов;
тўртта бандерол олиш ҳуқуқига эга эди.

121-модданинг (Махсус тартибли колонияларда жазони ўташ шартлари) учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди: 

«Маҳкумлар йил мобайнида:

тўрт марта қисқа муддатли ва тўрт марта узоқ муддатли учрашув;
олти марта телефон орқали сўзлашув;
олтита посилка ёки йўқлов;
олтита бандерол олиш ҳуқуқига эга».

Шу вақтгача маҳкумлар йил мобайнида:

икки марта қисқа муддатли ва икки марта узоқ муддатли учрашув;
уч марта телефон орқали сўзлашув;
учта посилка ёки йўқлов;
учта бандерол олиш ҳуқуқига эга эди.

123-модданинг (Турмаларда жазони ўташ шартлари) учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«Турмаларда маҳкумлар ҳар куни муддати бир соатлик сайр қилиш ҳамда йил мобайнида:

тўрт марта қисқа муддатли ва бир марта узоқ муддатли учрашув;
тўрт марта телефон орқали сўзлашув;
тўртта посилка ёки йўқлов;
тўртта бандерол олиш ҳуқуқига эга».

Шу пайтгача турмаларда маҳкумлар ҳар куни муддати бир соатлик сайр қилиш ва йил мобайнида:

икки марта қисқа муддатли ва бир марта узоқ муддатли учрашув;
икки марта телефон орқали сўзлашув;
иккита посилка ёки йўқлов;
иккита бандерол олиш ҳуқуқига эга эди.

125-модданинг (Тарбия колонияларида жазони ўташ шартлари) учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«Тарбия колонияларида маҳкумлар йил мобайнида:

йигирма тўрт марта қисқа муддатли ва саккиз марта узоқ муддатли учрашув;
йигирма тўрт марта телефон орқали сўзлашув;
ўн иккита посилка ёки йўқлов;
ўн иккита бандерол олиш ҳуқуқига эга».

Шу вақтгача тарбия колонияларида маҳкумлар йил мобайнида:

олти марта қисқа муддатли ва олти марта узоқ муддатли учрашув;
ўн икки марта телефон орқали сўзлашув;
олтита посилка ёки йўқлов;
олтита бандерол олиш ҳуқуқига эга эди.

Мавзуга оид