Жаҳон | 18:30 / 29.08.2019
12124
1 дақиқада ўқилади
Қирғизистонда сиёсий мухолифатчи Текебаев уй қамоғига ўтказилди
Бишкекнинг Первомайский район суди коррупция ва порахўрликда айбланиб 8 йилга озодликдан маҳрум этилган сиёсий мухолифатчи Омурбек Текебаевни уй қамоғига ўтказиш тўғрисида ҳукм чиқарди.
Қирғизистоннинг энг таниқли сиёсатчиларидан бири, "Ата Мекен" мухолиф партияси етакчи Текебаев 2017 йилда Венадаги ЕХҲТ парламент ассамблеяси сессиясидан қайтиб келган чоғида Бишкек аэропортида қўлга олинганди.
У билан бир вақтда республиканинг собиқ элчиси Дуйшонкул Чотонов ҳам ҳибсга олинганди. Сиёсатчилар коррупцияда айбланган ва ҳар иккиси 8 йилдан озодликдан маҳрум этилганди.
Қирғизистон олий суди 21 август куни Текебаев ва Чотонов ишларини қайта кўриш учун юборганди.
Мавзуга оид
13:51 / 23.11.2024
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
21:37 / 20.11.2024
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
20:34 / 20.11.2024
Қирғизистон ўз фуқароларига Украинани тарк этишни тавсия қилди
18:39 / 20.11.2024