Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси бахтсиз ҳодиса туфайли ҳаётдан кўз юмди
Ўзбекистоннинг Сеул шаҳридаги элчихонаси Консуллик бўлими берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 30 август куни Чунгнам провинциясида (Корея Республикаси) иш жойида содир бўлган бахтсиз ҳодиса туфайли Ўзбекистон фуқароси Х.С. вафот этган.
ТИВ хабарига кўра, элчихона мазкур вазиятни назоратга олган ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ваколатхонаси билан биргаликда ҳамюртимизнинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этган ҳамда Корея Республикаси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Сеул шаҳридаги элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +82-02-574-65-54, +82-02-577-36-60.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
17:25 / 07.05.2025
T'way Air Сеулдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
21:14 / 05.05.2025