Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сайхунободда ДХМ янги бинода иш бошлади
Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида давлат хизматлари маркази янги бинода иш бошлади. Бино давлат-хусусий шерикчилик асосида қурилган бўлиб, марказ энг замонавий ахборот технология воситалари билан жиҳозланди.
Энди марказга ташриф буюрувчиларга кенг ва ёруғ, шинам хизмат залида қулай шароитларда хизмат кўрсатилади. Марказда Интернетга уланиш учун бепул WiFi ўрнатилган. Электрон навбат тизими 4 та мониторда акс этиб туради, 14 та қабул ойнасида кўрсатиладиган хизматларда шаффофлик асосий мезон саналади.

Илгариги бинода марказнинг умумий майдони 84 кв метр бўлиб, ходимлари тарқоқ ҳолда жойлашган, бор-йўғи 2-3 та хоналарнинг торлигидан икки нафар мурожаатчи ичкарига кирса, қолганлари йўлакда кутиб қолишарди. Салкам 70 минг аҳолиси бўлган туман учун бино торлик қилди.


Замонавий архитектура дизайни асосида жиҳозланган янги марказнинг умумий майдони 530 кв метрни ташкил этади. Марказ биносига кирган мурожаатчиларнинг фарзандлари учун ҳам қулай шароит яратилган бўлиб, болалар ўйин майдончаси, мабодо зарурат туғилгудек бўлса, тиббиёт хонаси ишлаб турибди. Шунингдек, одатий давлат хизматларидан ташқари туман фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзиш бўлими, тадбиркорлар учун бош вазир қабулхонаси, нотариус хонаси, паспорт бериш ва алмаштириш бўйича туман ички ишлар бўлими ходими хонаси, конференция зали ҳам ташкил этилган.
Мавзуга оид
18:35 / 18.07.2024
1 августдан автомобил давлат рақамларини бериш тартиби ўзгаради
11:16 / 11.07.2024
Болаларни боғчага жойлаштириш соддалаштирилди
09:56 / 15.04.2024
Президент сирдарёлик боғбонга Tracker автомашинасини совға қилди
10:48 / 11.04.2024