Болаларни боғчага жойлаштириш соддалаштирилди
Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш учун расмийлаштирилган йўлланмаларни мактабгача таълим ташкилотига ахборот тизими орқали юбориш тартиби жорий этилди. Бунда, йўлланма расмийлаштирилганда фуқароларга тасдиқ кодга эга хабарнома юборилади ва шу код асосида бола боғчага қабул қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан давлат хизматларини кўрсатиш тизими соддалаштирилгани, бюрократик тўсиқлар қисқартирилгани муносабати билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Ўзгаришлар орасида болаларни давлат боғчаларига жойлаштиришни соддалаштиришга қаратилган тартиблар ҳам бор.
Жумладан, болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш учун расмийлаштирилган йўлланмаларни мактабгача таълим ташкилотига ахборот тизими орқали юбориш тартиби жорий этилди. Бунда, йўлланма расмийлаштирилганда фуқароларга тасдиқ кодга эга хабарнома юборилади ва шу тасдиқ код асосида бола мактабгача таълим ташкилотига қабул қилинади.
Фуқароларга йўлланма олиш учун берилган сўровномадаги телефон рақамини исталган вақтда ўзгартириш имконияти яратилди. Болаларни мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш давлат ташкилотларининг айби билан кечикканда, йўлланма ўз кучида қолади.
Қарор билан қуйидаги янгиликлар ҳам жорий этилмоқда:
– электрон рақамли имзо калитини беришда жисмоний шахслар биометрик (Face-ID) идентификация қилинади ва электрон рақамли имзо калити автоматик тарзда расмийлаштириб берилади;
– қурилиши тугалланмаган объектга бирламчи кадастр паспортини шакллантиришда вафот этган шахснинг яқин қариндошларига унинг номидан мурожаат қилиш тартиблари белгиланди;
– автомототранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш учун рухсатнома бериш муддати автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш муддати билан мувофиқлаштирилди ва автомототранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш учун рухсатнома бериш муддати 10 кун этиб белгиланди;
– катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташиш учун рухсатнома беришда аризани кўриб чиқиш муддати 8 иш кунидан 2 иш кунига камайтирилди;
– автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда расмийлаштиришда мулкдорнинг Мажбурий ижро бюроси базасида қарздорлигини текшириш ахборот тизимлари орқали автоматик равишда амалга оширилиши белгиланди;
– фуқароларга автомобил транспортида йўловчиларни ташиш фаолиятига лицензия олиш жараёнида ўзини ўзи банд қилган шахсни давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказиш хизматидан композит усулда фойдаланиш имконияти яратилди.
Мавзуга оид
13:41 / 02.11.2024
Тошкент вилоятида болалар учун берилган озиқ-овқатни боғчадан олиб кетаётган мудира ушланди
13:23 / 15.10.2024
“Менинг боғчам” лойиҳасида овоз бериш жараёни бошланди
11:50 / 01.10.2024
Менежерлик сертификатига эга боғча мудираларига устама тўланади
10:20 / 24.09.2024