Ўзбекистон | 22:00 / 02.09.2019
7715
2 дақиқада ўқилади

Марказий ҳарбий округдаги махсус бўлинмаларга қабул қилинган ёш ҳарбий хизматчилар билан махсус машғулотлар ташкил этилди  

Марказий ҳарбий округ тасарруфидаги Жиззах гарнизонида жойлашган Махсус операциялар кучлари бўлинмаларига яқинда қабул қилинган ёш ҳарбий хизматчилар билан махсус машғулотлар ташкил этилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.

Бир неча кун давомида ёш ҳарбий хизматчиларнинг билими, амалий кўникмаси ҳамда жисмоний тайёргарлиги яна бир бор синовдан ўтказилди.

Гуруҳ шахсий таркибига белгиланган ҳудудга хавфсиз етиб бориш, шартли душманни қидириб топиш ва “марш бросок” ўтказиш, экстремал шароитларда яшовчанликни ошириш ҳамда сув тўсиқларидан ўтиш каби махсус вазифалар юклатилди.

Экстремал шароитларга (дашт, чўл ёки нотаниш ҳудудга) тушиб қолган ёш ҳарбий хизматчилар томонидан тез фурсатда олов ёқиш, жониворларни овлаш, сувни ичишга яроқли ҳолатга келтириш каби усуллар ўйлаб топилди.

Тадбир якунида махсус машқларни бажаришда бўлинма таркиби томонидан йўл қўйилган камчилик ҳамда устунликлар кўрсатиб ўтилди ҳамда гуруҳ шахсий таркиби махсус вазифани бажаришда яхши томонга белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Махсус бўлинмаларига ўтиш истагини билдирган ёш ҳарбий хизматчилар олти ойлик тайёрлов курсларидан ўтказилади.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Мавзуга оид