Жаҳон | 15:39 / 02.09.2019
9901
1 дақиқада ўқилади

Украинанинг бош ҳарбий прокурори лавозимидан бўшатилди

Фото: matios.info

Украина бош прокурори Руслан Рябошапка бош ҳарбий прокурор Анатолий Матиосни лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда "Украинская правда" нашри хабар бермоқда.

Нашрда келтирилган ҳужжатга кўра, "Матиос бош ҳарбий прокурор лавозимидан озод қилинган, Украина бош прокуратураси шахсий таркиби рўйхатидан чиқарилган".

Шунингдек, Матиос келгусидаги ҳарбий хизматни ўташи масаласи ҳал қилиниши учун мудофаа вазирлигига йўналтирилади.

Анатолий Матиос 2014 йил августда Украина бош ҳарбий прокурори этиб тайинланганди.

Мавзуга оид