Жаҳон | 01:06 / 03.09.2019
17109
1 дақиқада ўқилади

Порошенко олий радада ўзига янги иш топди

Фото: ТАСС

Украина олий радаси сайтида парламент қўмиталари рўйхати эълон қилинди. Бу маълумотларга кўра, Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко Европа Иттифоқи билан интергация масалалари бўйича қўмитаси аъзоси бўлди.

“Слуга народа” фракцияси раҳбари Давид Арахамия ва олий раданинг собиқ раиси Андрей Парубий эса миллий хавфсизлик, мудофаа ва разведка масалалари бўйича қўмита таркибига киришган. Украинанинг собиқ бош вазири Юлия Тимошенко ижтимоий сиёсат ва фахрийлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари билан шуғулланади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид