Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент циркидаги томоша вақтида гимнастикачи қиз баландликдан тушиб кетди. Маданият вазирлиги расмий маълумот берди
Жорий йилнинг 1 сентябрь куни “Ўзбек давлат цирки”да бўлиб ўтган томоша вақтида Ирина Валтер аренадан, баландликда (ҳавода) “Жуфтлик полотно” номерини амалга ошираётган сўнгги дақиқада йиқилиб тушди.
Маданият вазирлиги тарқатган маълумотда айтилишича, 1983 йилда туғилган Ирина Валтер циркда 15 йилдан ортиқ ишлаган артистдир. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолар кузатилганда, Ирина Валтернинг аренада ётган ҳолатини кузатиш мумкин.
Қайд этилишича, Ирина Валтерга ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатилди. Тиббий текширув натижаларига кўра чап оёқ бўғимларининг чўзилиш ташхиси қўйилди.
Ҳозирда Ирина Валтернинг аҳволи яхши, уй шароитида даволаниш ишлари давом эттирилмоқда, дейилади вазирлик маълумотида.
Мавзуга оид
11:55 / 09.11.2024
Ўзбекистонда цирк томошаларида ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш тақиқланмоқда
12:43 / 18.01.2023
Ўзбекистон халқ артисти Ҳаким Зарипов 99 ёшида вафот этди
18:48 / 03.02.2022
Пахтакорда циркчиларнинг бўғоз шери ўлди. Бунга «замҳоким»нинг бюрократлиги сабаб бўлдими?
10:42 / 05.01.2022