Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
161 миллион сўмни ўзлаштириб юборган таъминотчи фош бўлди
Мажбурий ижро бюросининг Вобкент туман бўлими томонидан олиб борилган ўрганишда, электр таъминоти корхонаси катта ҳисобчиси А.Ш. 2017 йил ва 2019 йилнинг ўтган даврида 215 та юридик истеъмолчиларнинг абонент рақамларига расмий ҳужжатлар ҳисобланган тўлов топшириқномаларига фойдаланилган электр энергияси истеъмоли учун тўлов амалга оширилганлиги ҳақида сохта ёзувлар киритганлиги аниқланди.
Бунинг оқибатида, А.Ш. 161 млн. 284 минг 400 сўм миқдоридаги истеъмолчиларнинг маблағларини банк кассасига эмас, балки шахсий эҳтиёжлари учун сарфлагани маълум бўлди.
Унинг бу ҳаракати учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:16 / 10.02.2025
Бир маймун бутун Шри-Ланкани электрсиз қолдирди
00:30 / 07.02.2025
Тошкентнинг икки туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади
21:44 / 18.05.2024
Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли тармоқдан узилган истеъмолчиларнинг электр таъминоти тўлиқ тикланди
10:44 / 18.05.2024