Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳоким ўринбосарини ёқиб юбормоқчи бўлган яккабоғлик тадбиркор шартли равишда озодликка чиқарилди
Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан Баҳриддин Исомовга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари тамомланди. Бу ҳақда Kun.uz’га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Жиноят иши қўзғатилишига, 2019 йил 20 июль куни Баҳриддин Исомов Яккабоғ туманидаги “Эски Яккабоғ” қўрғони кўчаларида ободонлаштириш ва қурилиш ишлари жараёнида туман ҳокимининг ўринбосари Мансур Тўймаевнинг юз қисмига бензин сепиб, уни ёқиб юбориб, ўлдиришга суиқасд қилганлиги ҳолати юзасидан тўпланган ҳужжатлар асос бўлган.
Б.Исомов ЖКнинг 25, 97-моддаси 2-қисми “г, л” бандлари билан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, суднинг ажримига асосан эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган.
Тергов давомида ўтказилган суд психология экспертизасининг хулосасига кўра, айбланувчи Б.Исомов мазкур жиноятни содир қилган вақтида кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида бўлган.
Юқоридагиларга кўра, айбланувчи Б.Исомовга нисбатан эълон қилинган айблов ЖКнинг 25, 98-моддасига қайта малакаланиб, қўлланилган “қамоқ” эҳтиёт чораси, “гаров” эҳтиёт чорасига ўзгартирилган.
Бундан ташқари, тергов давомида Яккабоғ тумани ҳокимининг ўринбосари М.Тўймаевнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, унга нисбатан ЖКнинг 192-1-моддаси 3-қисми “а” банди ва 206-моддаси 2-қисми “а” банди билан айблов эълон қилинган ҳамда муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги “тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Жиноят иши 2019 йил 30 август куни айблов хулосаси билан ЖИБ Яккабоғ тумани судига юборилди.
Мавзуга оид
17:22 / 08.04.2024
Яккабоғда одамларга номаълум ҳайвон ҳужум қилгани айтилди
07:25 / 22.09.2022
Қашқадарёда ҳоким ўринбосари муштлашувда иштирок этди
11:55 / 04.04.2021
Яккабоғда кўприк қурилиши материал кечиккани сабаб тўхтаб қолди: табиат буни ҳисобга олармикан?
20:49 / 15.12.2020